19:40 / 14.03.2019
3415

Хитойда метро учун тўловни қиёфани таниш тизими орқали тўлаш синовдан ўтказилмоқда

Фото: South China Morning Post

Шэньчжэнь метрополитени Футянь станциясида йўл ҳақи учун тўловни қиёфани аниқлаш тизими орқали тўлашни йўлга қўйди. Технология 5G-тармоқ асосида ишлайди, пул эса танланган тўлов усули орқали ечиб олинади. Бу ҳақда The South China Morning Post газетаси хабар қилди.

Йўл ҳақини тўлаш учун йўловчилар турникетдан махсус планшет билан ўтишлари кифоя. Тизимдан фойдаланишдан олдин рўйхатдан ўтиш ва йўл ҳақини тўлаш усулини танлаш керак бўлади.

Синов вақтида йўловчилар алоҳида экранда ўзлари ҳақидаги маълумотларни кўришлари мумкин бўлади.

Тизим ҳозирча синов режимида ишламоқда. Бунга қадар 2017 йилда Хитойдаги маҳаллий KFC ресторанларида қиёфани таниш тизими орқали пул тўлаш йўлга қўйилганди. 

Top