13:33 / 18.03.2019
10521

«Давсувхўжаликназорат»нинг асосий вазифалари белгиланди

Фото: РИА Новости

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, “Давсувхўжаликназорат” давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикасидаги мукаммаллиги 1, II ва III класс, шунингдек, фавқулодда вазиятларда юқори даражада хавф солувчи III классдан паст бўлган сув хўжалиги объектлари - гидротехника иншоотлари хавфсизлигини назорат қилиш бўйича махсус ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

“Давсувхўжаликназорат” давлат инспекцияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига бўйсунади ва ҳисобот беради.

“Давсувхўжаликназорат” давлат инспекцияси тизимига “Гидротехника иншоотларини диагностикаси маркази” давлат унитар корхонаси ҳамда давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақил равишда давлат назоратини олиб борадиган ҳудудий инспекторлар киради.

Қуйидагилар юзасидан давлат назоратини амалга ошириш “Давсувхўжаликназорат” давлат инспекциясининг асосий вазифалари ҳисобланади:

катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари техник ҳолатининг ишончлилиги ҳамда уларнинг бехатар ишлашини таъминлаш;

катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари лойиҳалаштирилиши, қурилиши, фойдаланишга қабул қилиниши, ишлатилиши, реконструкция қилиниши, таъмирланиши, консервацияланиши ва тугатилиши, шу жумладан лойиҳалар экспертизаси ташкил этилиши, қуриш, реконструкция қилиш, фойдаланишга қабул қилиш, консервациялаш ва тугатиш сифати;

катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг ишончли қўриқланишини ташкил этиш.

“Давсувхўжаликназорат” давлат инспекцияси ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади;

а) катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари техник ҳолатининг ишончлилиги ҳамда уларнинг бехатар ишлашини таъминлаш соҳасида:

шли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда гидротехника иншоотларининг техник ҳолати ҳамда бехатар ишлаши билан боғлиқ ҳодисаларнинг олдини олишга доир таклифларни ишлаб чиқади;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда гидротехника иншоотларининг техник ҳолати ишончлилигини ҳамда бехатар ишлашини экспертизадан ўтказади;

гидротехника иншоотларининг ҳолатини ва уларнинг хавфсизлик декларацияларига мувофиқлигини текширишни ташкил этади;

гидротехника иншоотларининг техник ҳолатини кузатишни, натурада кузатишни ва диагностикасини амалга оширади;

вазирликлар ва идоралар билан биргаликда давлатлараро ва чегаравий сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш масалаларини чегарадош давлатлар билан тартибга солишда қатнашади;

гидротехника иншоотларининг техник жиҳатдан ишончлилиги ва хавфсизлиги билан боғлиқ бўлган идоралараро ва давлатлараро комиссиялар ишларида иштирок этади;

гидротехника иншоотлари хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича халқаро ҳамкорликни амалга оширади;

б) катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари лойиҳалаштирилиши, қурилиши, фойдаланишга қабул қилиниши, ишлатилиши, реконструкция қилиниши, таъмирланиши, консервацияланиши ва тугатилиши, шу жумладан лойиҳалар экспертизаси ташкил этилиши, қуриш, реконструкция қилиш, фойдаланишга қабул қилиш, консервациялаш ва тугатиш сифати юзасидан:

гидротехника иншоотларини жойлаштиришда, уларни лойиҳалаш учун топшириқларни келишишда, қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларини келишишда, қуриш сифатини назорат қилишда, фойдаланишга қабул қилишда, шунингдек. фойдаланиш қоидаларини келишишда қатнашади;

гидротехника иншоотларининг хавфсизлик декларацияларини белгиланган тартибда тасдиқлайди;

гидротехника иншоотлари кадастрини юритади;

гидротехника иншоотларининг хавфсизлик қоидалари ва мезонлари ишлаб чиқилишини ташкил этади;

гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги соҳасида нopматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашади;

в) катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг ишончли қўриқланишини ташкил этиш соҳасида:

хўжалик фаолиятини ёки бошқа фаолиятни амалга ошириш учун гидротехника иншоотлари ҳудудларидан, дарёлар ўзанлари ва уларга туташ тўғоннинг қуйи ва юқори ҳудудларидан (сув муҳофазаси зоналарида ер участкалари бериш бундан мустасно) фойдаланишни келишади;

ваколатли органларга сув муҳофазаси зоналарини, сув омборлари, дарёлар, каналлар ва коллекторларнинг соҳил бўйи минтақаларини белгилаш ишларини ташкил этишда кўмаклашади, ушбу зоналар ва чизиқларга қўйиладиган талабларнинг бажарилиши юзасидан назоратни амалга оширади;

“Давсувхўжаликназорат” давлат инспекцияси қонунчиликка асосан бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.

Top