10:01 / 18.03.2019
8576

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» рейсларида энди интернет харид қилиш ва Uzcard картаси ёрдамида тўлов қилиш мумкин

“Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг янги Airbus A320neo моделидаги самолёт ўз қатновларини бошлагани хабар қилинганди.

Uzcard тизими орқали интернет хизматлари учун банк карталари ёрдамида тўловларни амалга ошириш мақсадида, Ягона умумреспублика процессинг маркази мутахассислари томонидан “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг биллинг тизимига интеграция қилиш имконияти яратилди.

Эндиликда, ҳар бир йўловчи таклиф этилган нархларга биноан белгиланган мегабайтларни харид қилиши ва парвоз вақтида ундан фойдаланиши мумкин.  Ушбу тўлов жараёни мобил ускунага интеграция қилинган автоматлаштирилган тизим орқали ҳамда парвоз ходими ёрдамида амалга оширилади.

Янги самолёт 150 нафар йўловчини ташишга мўлжалланган бўлиб (бизнесда - 12та, эконом классда - 138та), қатор қулайликларга эга: замонавий дизайн, қулай ва кенг ўриндиқлар ва уларга жойлаштирилган дастурли мониторлар, алоқа ва Wi-Fi тизими, мукаммаллаштирилган товуш изоляцияси.  Wi-Fi тизимидан фойдаланиш имконияти ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш, маҳаллий ва жаҳондаги сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиш каби имкониятларни яратади.

Top