Uzcard янгича тўлов карталари чиқаради
Янги типдаги картани очтириш учун бор-йўғи 5 дақиқа вақт талаб қилинади. Шунингдек, уларда Humo карталари каби контактсиз тўлов функцияси (NFC) ҳам бўлади.

Uzcard NFC технологиясидан фойдаланган ҳолда контактсиз тўловни қўллаб-қувватлайдиган янги турдаги карталарни тақдим этади. Бу ҳақда «Ягона умумреспублика процессинг маркази» МЧЖда ўтказилган матбуот анжуманида қилинди.
Таъкидланишича, янги турдаги картани фаоллаштириш учун мижоз банк билан боғланган пайтдан бошлаб тахминан 5 дақиқа вақт талаб этилади. Олдинги ҳолатда фуқаролар карта олишлари учун банкка ариза билан чиқиши ва 2-3 кун давомида кутишига тўғри келарди.
«Янгиланиш ҳақида тўхталиб ўтадиган бўлсак, биринчи навбатда контактсиз тўловни қўллаб-қувватлаш тизимига ўтиляпти. Бундан ташқари, янги карталар кобейжинг кўринишида, бошқа тўлов тизимлари: Мир, Visa, Mactercard ёки Union Pay билан интеграциялашган кўринишда ҳам чиқарилади. Улардан ҳам Ўзбекистонда, ҳам хорижда бирдай фойдаланиш мумкин. Яна бир қулай томони шундаки, янги карталар билан автобус ёки метрода контактсиз тўловларни амалга ошириш имконияти мавжуд. Карталарнинг олдинги барча функциялари ва қулайликлари сақлаб қолинади, шунингдек, ҳам Humo банкоматларидан, ҳам Uzcard банкоматларидан нақд пул ечиб олиш имконияти мавжуд бўлади», дея маълумот берди Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар миллий банки маҳсулотлар сотуви бўлими бошлиғи Жавлон Назаров.
Кобейжинг карталари бу – бир неча, одатда, иккита тўлов тизими уйғунлигида хизмат кўрсатувчи банк карталари. Яъни у худди одатий картага ўхшайди, фарқи – ундан ҳар икки тўлов тизими инфратузилмасида фойдаланиш мумкин эканида, яъни маҳаллий ва хорижий.
Шунингдек, Uzcard карта рақамлари бошланишидаги «8600» рақам жуфтлиги «5614»га алмаштирилади. Агар карта кобейжинг Uzcard-Union Pay бўлса, карта «6262» рақам жуфтлиги билан бошланади.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Бирмингҳэмда чиқинди йиғувчиларнинг иш ташлаши: ҳукумат қўшинларни жалб қилди
Жаҳон | 11:08
-
Ўзбекистонликлар Туркиядаги ёлғон иш таклифлари ҳақида огоҳлантирилди
Жамият | 10:49
-
Шолц Россиянинг Суми шаҳрига зарбасини «ваҳшиёна ҳужум» деб атади
Жаҳон | 10:30
-
Мбаппе «Реал»даги илк қизилини олди, Салоҳ рекорд қўйишда давом этмоқда. Кун ўйинлари
Спорт | 10:27
Мавзуга оид

15:27 / 20.08.2022
ИЭСлар ва Uzcard ҳам хусусийлаштирилади

12:54 / 30.09.2021
«Uzcard» банкоматларда валюта айирбошлашни тўхтатди

14:22 / 03.12.2020
Uzcard карталари орқали банкоматлардан пул ечиб олишда муаммолар кузатилиши мумкин

18:21 / 26.11.2020