2019 йилнинг майида Чеченистонда Европа минтақасидаги энг йирик масжид очилади.
Шали шаҳридаги ушбу масжид бир пайтнинг ўзида 20 минг киши намоз ўқишига мўлжалланган.
Айни пайтда масжидда ички ва ташқи безатиш ҳамда атрофида ободонлаштириш ишлари кетмоқда. Бу ишларга 300 нафар мутахассис жалб этилган.
Масжид Марказий Осиё ва Яқин Шарқ усулларида безатилиб, қурилиш ишларида Грециядан келтирилган оқ мармар ишлатилади. Ёритиш тизими билан эса италиялик мутахассислар шуғулланишади.
«Грозний» телерадиокомпанияси хабарига кўра, қурилиш ишлари 2012 йилнинг декабрь ойида бошланган ушбу масжид ўзбек меъморлари лойиҳаси асосида барпо этилмоқда.