09:10 / 24.03.2019
11647

Венесуэланинг хорижий ҳисобрақамларидан 2 ой ичида 30 млрд доллардан кўпроқ маблағ ўғирланган 

Фото: EPA-EFE/Rayner Peña

Венесуэла алоқа ва ахборот вазири Хорхе Родригеснинг хабар беришича, охирги 2 ой ичида мамлакатнинг хорижий ҳисобрақамларидан 30 млрд доллардан кўпроқ маблағ ўғирланган. 

Родригес бу ҳақда Каракасдаги матбуот анжуманда маълум қилди.

Вазирнинг таъкидлашича, мамлакатга тегишли пуллар Вашингтон топшириғи билан ўғирланган. “Венесуэла турли банкларда сақлаган активларнинг олиб чиқилиши юз бермоқда. Буларнинг барчаси Трамп маъмурияти буйруғи билан содир этилмоқда”, деб таъкидлаб ўтган Родригес.

Мавзу
Венесуэлада сиёсий инқироз
Венесуэла президент Николас Мадурога қарши оммавий норозилик намойишлари гирдобида қолди. 23 январь куни, ушбу намойишлар авжига чиққан вақтда Венесуэла парламенти раҳбари Хуан Гуайдо ўзини мамлакатнинг муваққат президенти деб эълон қилди
Барчаси
Top