12:42 / 26.03.2019
9617

Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов Шофиркондаги мактабга китоблар совға қилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги 38-мактабда бўлиб, ўқувчиларга китоблар совға қилди.

Book challenge бевосита давлат раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган янги лойиҳа бўлиб, унда ҳар бир раҳбар ўзининг шахсий кутубхонасидан ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилади.

Мазкур лойиҳа ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишга қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир.

Бундан олдин, Абдулла Арипов Жарқўрғондаги мактабга ўз шахсий кутубхонасидан китоблар совға қилганди.

Шунингдек, халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ҳам ўзи ўқиган мактабга китоблар совға қилди.

Top