Жамият | 16:32 / 27.03.2019
5569
2 дақиқада ўқилади

Геодезия ва картография соҳасида қандай инновацион технологиялар жорий этилмоқда?

Бугун, 27 март куни Миллий матбуот марказида «Геодезия ва картография соҳасига инновацион технологияларни янада кенг жалб қилиш борасида белгиланган устувор вазифалар» мавзуида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида геодезия ва картография соҳасига инновацион технологияларни татбиқ қилиш, миллий географик ахборот тизимини яратиш ва унинг қулайликлари, «Картография» давлат илмий ишлаб чиқариш корхонасининг фаолияти бўйича маълумотлар берилди. Шунингдек 400дан ортиқ карталарни жамловчи миллий атлас яратилётгани ҳақида ҳам билдирилди.

Шунингдек, кун тартибига мувофиқ «Кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш ва кадастр тизимини модернизациялаш» лойиҳаси доирасида эълон қилинган журналистлар ўртасидаги танловнинг ғолибларини эсдалик совғалар билан тақдирлаш маросими ўтказилди.

Kun.uz мухбири хабар беришича, Давергеодезкадастр қўмитаси бўлим бошлиғи Ихтиёр Эргашев 1997 йилда қабул қилинган «Геодезия ва картография тўғрисида»ги қонун ўрнига янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқилгани, 2019 йилнинг биринчи ярмида бу қонун лойиҳаси кўриб чиқилади ва қабул қилиниши ҳақида маълумот берган.

Мавзуга оид