16:10 / 30.03.2019
11463

Сирдарёда «Камаз»нинг ёқилғи баки ёрилиб кетиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

2019 йил 24 март куни Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида яшаган Ғ.Ш. уйида “Камаз” русумли юк автомашинанинг ёқилғи бакини пайвандлаётган вақтида эҳтиётсизлиги туфайли ёқилғи баки ёрилиб кетган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, Ғ.Ш. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган.

Қайд этилишича, ҳозирги вақтда суриштирув ишлари олиб бормоқда. 

Top