Икки ҳудудда валюта қимматликлари ноқонуний муомалага киритилиши олди олинди
Сирдарё ва Навоий вилоятларида валюта қимматликлари ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан Сирдарё туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Н.Т. (муқаддам судланган) жами 4 000 АҚШ долларини фуқаро А.А.га 50,8 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Худди шундай, департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан Навоий шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.У. ва А.Н. жами 3 000 АҚШ долларини фуқаро Ф.Н.га 38,1 сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
19:18 / 24.07.2024
Ўзбекистон Қозоғистонга 4 миллиард куб метрга яқин сув етказиб берди
18:43 / 22.07.2024
QR-кодли чек сўраган болага тарсаки туширган сотувчи қамалди
10:34 / 21.07.2024
Сирдарёда дўкон сотувчиси QR-кодли чек сўраган болага тарсаки туширди
18:17 / 11.07.2024