10:11 / 02.04.2019
5339

Йўл бўйида жойлашган мактаблар олдига махсус йўл белгиларини мажбурий ўрнатиш таклиф этиляпти 

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида йўл бўйида жойлашган мактаблар ва бошқа турдаги таълим муассасалари олдига тезликни чекловчи йўл белгиларини мажбурий ўрнатиш ҳақида петиция пайдо бўлди.

Қайд этилишича, шаҳар жойларда мактаблар олдида светофор, пиёдалар йўлаклари мавжуд, лекин айрим йўл бўйида жойлашган мактаб, боғчалар олдида бунақа шароитлар йўқ. 

“Шундан келиб чиқиб, олдида ёки яқин масофада светофор бўлмаган мактаблар ва боғчалар олдига автомашиналарнинг тезлигини камайтирувчи 50 ва 30 йўл белгиларини ўрнатишни таклиф этаман”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.

Билдирилишича, болалар бир-бирини қувлаши, йўлдан югуриб ўтиши ҳолатларини кўп кузатилади. 70 ёки 100 тезликда келаётган ҳайдовчининг бирданига тўхташ имкони йўқ, тўхтаганда ҳам орқасида келаётган бошқа ҳайдовчи уриб юборган ҳолатлари кўп учрамоқда.

“Республикадаги барча мактаб ва боғчаларнинг автомобиль йўлларига яқинлиги ўрганиб чиқилиб, хавф даражаси аниқланиб, зарур деб топилган мактаб ва боғчалар олдига тегишли йўл белгилари ўрнатилиши лозим”, - дейилади петицияда.

Top