16:25 / 09.04.2019
21195

Ўзбекистонда вилоятлараро йўллардаги бетон тўсиқлар баландлигини ошириш таклиф қилинди

Фото: KUN.UZ

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида вилоятлараро йўллардаги бетон тўсиқларнинг баландлигини ошириш ҳақида петиция эълон қилинган

“Бугун юртимиз йўллари кундан-кунга яхшиланиб, янгиланиб, уларнинг хавфсизлигига катта эътибор бериляпти. Бу жуда яхши. Лекин ҳали соҳада қилиниши керак бўлган ишлар ҳам талайгина”, - дейилади мурожаатда. 

Билдирилишича, кечки вақтда вилоятлараро йўлларда бетон тўсиқларнинг пастлиги сабабли қарама-қарши томондан келаётган транспорт воситасининг чироқлари кўзни қамаштириб, турли автоҳалокатларга сабаб бўлмоқда.

“Таклифим, вилоятлараро йўлларни иккига ажратиш учун қўйилган бетон тўсиқлар баландлигини мутахассислар билан ўрганиб чиқиб, қўшимча 40-50 см.га кўтариш, бундай бетонларнинг стандартларига ўзгартириш киритиш лозим”, - деб ёзади петиция муаллифи. 

Қайд этилишича, шунда йўлларда турли бахтсиз ҳодисалар сони янада камаяди.

Бундан олдин, “Чилонзор” метро бекати устида ер усти йўл ўтказгичини қуриш таклиф этилганди.

Top