22:59 / 23.04.2019
12214

Huawei P30 Pro смартфони фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотларни Хитойга жўнатиши аниқланди 

Фото: Wikimedia

OCWorkbench ресурси Huawei P30 Pro смартфони фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотларни Хитойдаги серверларга жўнатишини аниқлади. 

Таъкидланишича, смартфон излаш мурожаатларини қайта ишлаб, уларни фон режимида ишловчи дастур орқали серверларга жўнатади. Яъни махфий ахборотни жўнатиш учун компаниянинг дастурларини очиш шарт эмас.

P30 Pro излаш мурожаатларидан ташқари, фойдаланувчи маълумотларини ҳам жўнатиши мумкин. Таъкидланишича, ахборот жўнатиладиган серверлардан бири Хитойнинг тармоқ хавфсизлиги бўлимига тегишли.

Top