Жамият | 12:58 / 02.05.2019
7201
1 дақиқада ўқилади

Спорт сумкаларига яширилган 530 млн сўмлик сифати кафолатланмаган маҳсулотлар тўхтатиб қолинди

Божхона ходимлари сифати кафолатланмаган маҳсулотларни юртимизга ноқонуний олиб кирилишига ўз вақтида чек қўйишмоқда.

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Яқинда “Сирдарё” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келган фуқаролар Ш.Ж. ва Б.Р.га тегишли икки дона спорт сумкалари божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, спорт сумкалари ичида хорижда ишлаб чиқарилган, сифатини кафолатловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, қиймати 530 миллион сўмдан ортиқ, жами 1568 қути биоактив қўшимчалар борлиги маълум бўлди ва ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид