02:59 / 10.05.2019
17926

Европа лигаси финалида ҳам АПЛ клублари. "Арсенал" "Валенсия"ни енгди, "Челси" пенальтилар сериясида "Айнтрахт"дан устун келди

Фото: REX

Европа лигаси яримфинал жавоб ўйинлари ўтказилди. 

Сафардаги ўйинда 3:1 ҳисобида мағлуб бўлган "Валенсия" ўз майдонида "Арсенал"ни қабул қилди. Голларга бой бўлган учрашув 2:4 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди. 

Икки ўйинда ҳам ғалаба қозонган "Арсенал" Европа лигаси финалига чиқди. 

Яна бир АПЛ вакили "Челси" эса ўз майдонида "Айнтрахт"ни қабул қилди. Асосий ва қўшимча бўлимларда финалчи номи аниқ бўлмагач, жамоалар пенальтилар сериясида куч синашди ва унда мезбонлар аниқроқ ҳаракат қилиб, 4:3 ҳисобида ғалаба қозонишди ва финал йўлланмасини қўлга киритди. 

Маълумот учун, жорий мавсум Европа лигаси финали 29 май куни Бокуда бўлиб ўтади. 

Валенсия Испания – Арсенал Англия 2:4

Голлар: 1:0 – 11 Гамейро, 1:1 – 17 Обамеянг, 1:2 – 50 Ляказетт, 2:2 – 58 Гамейро, 2:3 – 69 Обамеянг, 2:4 – 88 Обамеянг.
Илк учрашув: 1:3

Челси - Айнтрахт - 1:1 (4:3 - пен.)

Голлар: 1:0 – 28 Лофтус-Чик, 1:1 – 49 Йович.
Илк учрашув: 1:1

Top