21:11 / 17.05.2019
5233

Беларуслик ҳарбийлар махсус-тактик ўқув машғулотларида қатнашиш учун Ўзбекистонга етиб келди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Бугун, 17 май куни Беларусь Республикаси ҳарбийлари “Жанговар ҳамдўстлик—2019” ҳамкорликдаги машғулотларида иштирок этиш учун Ил-76мд ҳарбий-транспорт самолётида Фарғона аэропортига етиб келди. 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Полковник Олег Костромин бошчилигидаги 22 нафар беларусь ҳарбий хизматчиси 20—27 май кунлари Наманган вилоятидаги “Ғурумсарой” полигонида ўзбекистонлик мутахассислар билан ўтказиладиган ҳамкорликдаги махсус-тактик ўқув машғулотларида қатнашади. 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ушбу ўқув машғулотлари Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича амалий ҳаракатлар режасига асосан ташкил этилмоқда, деб хабар беради Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Top