Жамият | 14:21 / 18.05.2019
19753
2 дақиқада ўқилади

Беруний ва Ибн Синонинг тошга ўйилган сурати қаерда борлигини биласизми?

Дунё илм-фанида катта из қолдирган мутафаккир ватандошимиз Абу Райҳон Берунийнинг кўриниши қандай бўлганини кўз олдингизга келтира оласизми? Аҳмад ал-Фарғоний, Абу Али Ибн Сино, Маҳмуд Қошғарийни-чи? Тан олайлик, кўпчилигимиз алломаларимиз сиймосини танимаймиз, тасаввур ҳам қила олмаймиз. Негаки, уларнинг суратлари акс этган манбалар жуда кам.

Самарқанд шаҳридаги машҳур «Афросиёб» музейи пештоқида ажойиб манзарага гувоҳ бўласиз. Бу ерда заминимизда яшаб ўтган кўплаб мутафаккирларнинг тошга ўйиб ишланган суратлари (барлеф усулида) ва ушбу суратлари остида араб имлосида битилган номларига кўзингиз тушади.

Самарқанддаги Афросиёб музейи вакилларининг маълум қилишича, 1975 йил ушбу музей Археология институтининг бўлими сифатида иш бошлаган. Ўша вақтларда юртимизга ҳозиргидан анча оз бўлса-да, сайёҳлар ташриф буюрган. Уларнинг асосий қизиқиши эса обидалар ва алломаларимиз билан боғлиқ бўлган, албатта.

Бино фойдаланишга топширилиш арафасида бир гуруҳ жонкуяр ватандошларимиз ташаббуси билан ишончли манбаларга таянган ҳолда барлеф (тошга расм ўйиш) усули орқали ушбу суратлар дунёга келди. Бу усулда яратилган расмлар асрлар давомида ўз сифатини йўқотмайди.

Ана шунақа гаплар: бир томонда тарихий бинолар, минг йиллик дарахтлар кесилаётган вақтда тарихни жонлантириш учун ҳаракатлар ҳам тўхтаб қолгани йўқ...

Анвар Мустафоқулов тайёрлади

Мавзуга оид