14:48 / 21.05.2019
15825

Блумберг: Порошенко беш йиллик президентлиги давомида миллиардер мақомидан айрилди

Фото: Getty Images/Brendan Hoffman

Украинанинг бешинчи президенти Пётр Порошенко беш йиллик президентлиги давомида миллиардерлик мақомидан айрилди, деб ёзади Блумберг агентлиги.

Агентликнинг маълум қилишича, 2014 йилдан 2019 йилгача бўлган вақт оралиғида Порошенконинг активлари қарийб 40%га, 705 миллион долларгача камайган.

Порошенконинг асосий активи – қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи "Рошен" корпорацияси бўлиб, унинг фабрикалари Россия, Литва ва Венгрияда ҳам жойлашганди. 2012 йилда "Рошен" 400 минг тоннадан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқарган бўлса, Россияда унинг маҳсулотлари тақиқланганидан кейинги икки йил ичида ишлаб чиқариш 25%га қисқарган.

Порошенконинг бошқа активларига банк, телеканал, суғурта компанияси ва бир нечта озиқ-овқат корхоналари киради, деб эслатади Блумберг.

30 апрель куни Украина МСК Владимир Зеленскийни президент сайлови ғолиби деб эълон қилди. Зеленский 20 май куни қасамёд қабул қилди.

Top