“Ўзтелеком” олис ҳудудлардаги аҳолини интернет билан таъминлаш бўйича ҳисобот берди
Бугун, 28 май куни “Ўзтелеком” АЖ раҳбарияти иштирокида “Ўзбекистоннинг олис ҳудудларида яшовчи аҳолини оптик толали линиялар орқали телекоммуникацион хизматлар билан таъминлаш” мавзусида брифинг ўтказилди. Тадбирда сайтимиз мухбирлари ҳам иштирок этдилар.
Маълумотларга кўра, 2019 йилнинг дастлабки 4 ойи давомида турли ўлчамдаги 4 минг км.дан ортиқ мис кабеллар алмаштирилган, 2408 кўп қаватли уйлар ва 1108 мактаблар сифатли алоқа тизими билан таъминланган, 5 минг км.дан ортиқ оптик толали линиялар ётқизилган.
Ҳозир 54 272 дона VDSL ва 146 944 сиғимли GPON ускуналарни ўрнатиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Интернет баҳоси ўтган йилга нисбатан 60 фоиздан кўпроқ туширишга ва унинг тезлиги олдингидек“...гача” ўлчам билан эмас, айнан шартномада кўрсатилган даражада бўлишига эришилган.
Шунингдек, “Ўзтелеком” АЖ томонидан йўлга қўйилаётган “Uz-IX” лойиҳаси ҳақида ҳам маълумот берилди. Бу пиринг тармоқ дунёвий интернет ресурсларни локализация қилиш ва сифатли маҳаллий контентлар яратишга мўлжалланган.
Kun.uz мухбирининг “шунча саъй ҳаракатларга қарамай, нега интернет тезлиги бўйича халқаро рейтингларда Ўзбекистон қуйи ўринларда қолмоқда?” деган саволига “Ўзбектелеком” АЖ тижорат директори в.б. Алишер Зуфаров шундай жавоб берди:
– Бу масала биз учун ҳам оғриқли ва яқин бир-икки йил давомида долзарблигича қолади. Сабаби, қилинадиган ишларимиз ҳали жуда кўп. Энг муҳими интернетни етказиб берувчи эски тизимни янгилаб олишимиз вақт талаб қилади ва биз бу борада жадал ишлаяпмиз.
Мавзуга оид
07:51 / 17.12.2021
«Ўзтелеком»га фақат интернетга улаш хизматлари қолдирилади - қарор лойиҳаси
20:27 / 17.11.2020
Рақамли иқтисодиёт ривожига банк тизими ва интернет зарур — «Ўзбекистон экспортчилари» уюшмаси раиси
08:41 / 06.11.2020
Ўзбекистонда талабалар учун интернет трафиги сарфланмайдиган махсус платформа ишлаб чиқиш таклиф қилинди
13:52 / 02.11.2020