21:53 / 28.05.2019
13675

Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент филиалига 2019-2020 ўқув йили учун қабул квотаси тасдиқланди 

Фото: gubkin.uz

Ҳукумат қарори билан И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига 2019-2020 ўқув йили учун қабул квотаси тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Телеграм-каналида хабар берилди.

Хабарга кўра, филиалга 2019-2020 ўқув йилида 260 нафар талаба қабул қилинади. 

Қайд этилишича, уларнинг 30 нафари филиалнинг Қашқадарё вилоятидаги ҳудудий тайёрлов бўлими битирувчилари ҳисобидан шакллантирилади.

Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали 2007 йилда ташкил этилган.

Top