Ўзбекистон | 18:26 / 29.08.2023
18989
1 дақиқада ўқилади

Магистратурага қабул натижалари эълон қилинди

2023/2024 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига 20 054 нафар фуқаро ҳужжат топширган. Талабгорлар натижаларни magistr.edu.uz электрон тизими орқали шахсий кабинетидан билиши мумкин.

Янги ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул бўйича magistr.edu.uz электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтган 20 054 нафар фуқаронинг аризалари тўлиқ кўриб чиқилган. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.

Унга кўра, рўйхатдан ўтган талабгорлардан 9 074 нафарининг ҳужжати белгиланган талаб даражасида бўлмагани сабабли асослантирилган ҳолда рад этилди. Талаб даражасида бўлган 10 980 нафар талабгор аризаси танловда иштирок этган.

Танлов натижаларига кўра, 6 393 нафар талабгор ўқишга тавсия этилди. Шундан:

  • давлат гранти — 3 238 нафар;
  • тўлов-контракт — 3 155 нафар.

Тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган талабгорларнинг 2 160 нафарини хотин-қизлар ташкил этади.

Талабгорлар натижаларни magistr.edu.uz электрон тизими орқали шахсий кабинетидан билишлари мумкин.

Маълумот учун, олий таълим муассасаларининг магистратура босқичига базавий тўлов-контракт асосида қабул қилинган хотин-қизларнинг тўлов-контракт суммаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Мавзуга оид