12:50 / 29.05.2019
10144

Хитойдаги талаба ёшларнинг навбатдаги мурожаати. Талабалар фирма ва консулликдан миннатдор

Бир неча кун муқаддам интернетда Хитойга ўқиш учун борган ёшларнинг мурожаати тарқалган эди. Шундан сўнг Ташқи ишлар вазирлиги ҳолат назоратга олингани ҳақида хабар берди. Ушбу ёшлардан Kun.uz таҳририятига навбатдаги видеомурожаат етиб келди.

«Биз май ойнинг бошида видео жўнатган эдик. Бу видеодан сўнг, «Yeschina» консалтинг фирмаси вакиллари бу ерга келиб, университет ходимлари билан биргаликда 200 нафар болани тўплаб катта мажлис бўлиб ўтди. Бу мажлисда бизнинг барча келишмовчиликларимиз бартараф этилди. Бизга ёрдам берган Хитой бош консули ва бошқа ёрдам берган барча инсонларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Бизнинг консалтинг фирмаси ва университетдан эътирозимиз йўқ», дейди ёш талаба.

«Университет раҳбарлари билан йиғилиш ўтказилгандан сўнг, бизда бўлган муаммоларга барҳам берилди. Биз фирма ва университетдан эътирозимиз йўқ», дейди мурожаатчилардан бири.

Масала агар шу билан ҳал этилган бўлса, талабалар бошқа бундай муаммога дуч келмайди, деган умиддамиз. Хорижга ўқиш ёки иш учун бормоқчи бўлган фуқароларимизни ҳушёрликка чақириб қоламиз. Зеро, ҳар қандай ҳолатнинг сарҳисобини аввало ўзингиз юритасиз.

Top