18:42 / 30.05.2019
8929

Андижонда МИБ ходимининг бошига уриб, тан жароҳати етказган фуқарога нисбатан жиноят иши очилди

Фото: KUN.UZ

2019 йил 10 май куни соат 18:30ларда Мажбурий ижро бюроси Шаҳрихон туман бўлими давлат инспекторлари Д.Э. ва И.У. хизмат вазифаларини бажариб, тумандаги «Сарой» маҳалласида яшовчи С.Б.нинг хонадони газ ҳисоблагичи ускунаси кўрсаткичларини хатлов далолатномасига тушираётган бўлган.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, шу вақтда С.Б. (1975 й.т.) маст ҳолатда, давлат инспекторларининг қонуний фаолиятига фаол қаршилик кўрсатиб, уларни чиқиб кетишларини қатъий талаб қилиб, давлат инспектори И.У.ни (1988 й.т.) бошига уриб, тан жароҳати етказган.

Ушбу ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан С.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Top