17:06 / 30.05.2019
21142

"Толибон" Афғонистон ҳудудидан Россия ва қўшни давлатларга қарши фойдаланилмаслигини билдирди

Фото: REUTERS

Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Қобулов билан учрашувда толиблар делегацияси Афғонистон ҳудудидан Россия ва қўшни давлатларга қарши фойдаланилмаслигини тасдиқлади.

Бу ҳақда "Толибон" ҳаракатининг Қатардаги сиёсий офиси расмий вакили Муҳаммад Суҳайл Шаҳин маълум қилди.

"Қобулов билан яхши учрашув бўлиб ўтди. Афғонистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар муҳокама қилинди. Биз Қобуловга Афғонистон еридан Россия ва қўшни давлатларга қарши фойдаланилмаслигини тасдиқладик", - деди у.

"Биз бутун минтақага ижобий таъсир кўрсатувчи тинчлик ўрнатилиши учун биргаликда ишлашимиз керак", - деб қўшиб қўйди "Толибон" вакили.

Top