Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ҳаво ҳудудида «Толибон» ҳарбий вертолёти уриб туширилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
Россиялик сиёсатшунос Ўзбекистон ҳаво ҳудудида «Толибон» вертолёти уриб туширилгани ҳақида хабар тарқатди. Мудофаа вазирлигига кўра, бу хабар «ҳеч қандай асосга эга эмас».
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги мамлакат ҳаво ҳудудида «Толибон» ҳарбий вертолёти уриб туширилгани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларни рад этди.
«Шуни маълум қиламизки, ушбу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас ва ҳақиқатга тўғри келмайди», – дейилади баёнотда.
Бу маълумотни россиялик сиёсатшунос, Афғон сиёсатини ўрганиш маркази раҳбари Андрей Серенко тарқатган. У ўз манбаларига таяниб гап «Толибон» армиясининг Ми-17 ҳарбий вертолёти ҳақида кетаётгани, бортида 15 киши бўлган вертолёт Мозори Шарифдан Бадахшон томон учгани, Ўзбекистон ҳаво ҳудудига қандай кириб қолгани номаълум экани ҳақида ёзган.
«ОАВ вакиллари ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан фақат расмий маълумотларга таянишларини сўраб қоламиз. Асосланмаган ёлғон хабар тарқатганлик учун жавобгарлик мавжудлигини эслатиб ўтамиз», – дейилган Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги раддиясида.
Мавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
08:49 / 15.06.2026
Бразилияда икки вертолёт тўқнашди: машҳур хонанда Оливер Три ҳалок бўлди
23:05 / 14.06.2026
Бразилияда икки вертолёт тўқнашиши оқибатида олти киши ҳалок бўлди
10:50 / 12.06.2026