17:40 / 01.06.2019
6924

Самарқандда МИБ ходимига қаршилик кўрсатган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Мажбурий ижро бюросининг Булунғур туман бўлими давлат инспекторлари И.Мўминов ҳамда Ф.Хатамов 2019 йил 23 май куни соат тахминан 16:00ларда Булунғур тумани «Оқтош» маҳалласи «Шўрбедана» қишлоғида яшовчи фуқаро А.Халиловнинг яшаш хонадонига энергия ресурслари ва сувдан фойдаланиш қонунийлиги ҳолатини текшириш мақсадида боришиб, А.Халиловга электр энергияси истеъмолига тааллуқли бўлган ҳужжатларни тақдим этишни сўраган.

Шу пайт А.Халиловнинг ўғли Х.Халилов маст ҳолатда келиб қолади ва давлат инспекторларининг қонуний фаолиятларига фаол қаршилик кўрсатиб, ҳақоратлайди.

Сўнгра, уяли телефонларини ҳамда хизмат жетонларини тортиб олиб, давлат инспектори Ф.Хатамовга тан жароҳати етказади.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан фуқаро Х.Халиловга Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Top