18:00 / 03.06.2019
8634

Велосипедда учишнинг соғлиққа безарар қоидалари

Халқаро велосипедлар куни муносабати билан тез такрорланадиган саволларга диққатимизни қаратамиз.

1. Мен велосипедда учишни хоҳлайман. Менга махсус кийим- бош керакми?

Велосаёҳат хавфсиз ва қулай ўтиши учун керакли анжомларни тахт қилиш лозим.

1.1. Шлем. У йиқилганингизда жароҳатдан асрайди. Бунда йўлингиз масофаси муҳим эмас. Шлемни доимо кийинг. Ўлчамига ҳам эътибор беринг, кичиги бошингизни қисиб қўйса, каттаси ҳар томонга ҳаракатланиб ноқулайлик туғдиради.
1.2. Тор шим ёки леггинси. Кенг этакли шимда сайр қилиш хавф туғдиради, занжирга илиниши мумкин. Ҳар эҳтимолга қарши уларни пайпоқ ичига қистириш ёки махсус илгич ёрдамида ихчамлаштириш зарур.
1.3. Велошортилар. Агар сиз анчагина узоқ масофага юришни мақсад қилган бўлсангиз, велошортилар - зарурат. Уларнинг ички  юмшоқ қопламаси сафарни қулай тарзда якунлашга ёрдам беради. Ёнбошингизда пайдо бўлувчи оғриқлар хавфи бирмунча камаяди.
1.4. Қўлқоплар. Тинимсиз руль бошқаруви келтириб чиқарувчи қавариқлардан қўлқопнинг гел қопламали ёстиқчалари асраб боради. Иссиқ кунларда бармоқсиз қўлқоп танлашингиз мумкин.
1.5. Кўзойнак. Қуёш, шамол, чанг ва майда тошчалардан ҳимоя қилади.
1.6. Чуқур қопламали пойабзал. Оёқлар педалга тўғри босилади ва сирғаниб кетмайди. 
1.7. Ёрқин рангли устки кийим. Нур қайтарувчи тусдагиси мақсадга мувофиқ.
1.8. Рюкзак. Елкага қулай ўрнашадиган бўлиши лозим.

2. Тушунарли. Велосипедни нима қиламиз?

Эгарни тўғриланг. Велосипедга ўтиринг ва рулни қўлга олинг. Оёқни тўғри қўйишда пастги ҳолатдаги педалга оёқнинг барча остки юзаси билан таяниш ва тиззалар озроқ эгилган бўлиши керак.

Энг яхши ҳолат бу эгар нишаблиги ноль даражада. Лекин қулайлик учун уни озроқ  олдинга ёки орқага эгиш мумкин. Муҳими ҳаракат давомида сиз ундан сирпаниб кетмаслигингиз керак.

Рулнинг оптимал баландлигида сиз уни ҳеч қандай машаққатсиз ушлайсиз. Панжалар, билак ва елка бир чизиқда туриши лозим.

Велосипедга фара ва орқа томонда пирпирайдиган фонарь ўрнатишни ёдингиздан чиқарманг. Уларни ғилдирак остидан отилувчи ҳаво ва кирдан ҳимоя қилувчи қанот ҳам зарар қилмайди.

3. Янги бошловчилар нималарни билишлари зарур?

Узоқ йўлга чиқаётган бўлсангиз, тажрибали вело-ишқибозлар сизга туристлар учун мўлжалланган чарм қопламали ўриндиқ тавсия этишлари эҳтимоли юқори. Бошида эгар сизнинг ўлчамларингизга мослашиб олгунга қадар сабрли ва оғриққа чидамли бўлинг. Оз вақт ўтиб қулайликка эришасиз. Гел қопламали эгар ҳам юмшоқликка ўз ҳиссасини қўшади.
Махсус спорт дўконларида сотилувчи аксарият тоғ велосипедларининг шиналари катта ва чуқур қопламали бўлади. Қоидага мувофиқ, бошловчилар асфальтда учишади, қумликларга жуда кам ўтишади. Бу ҳолатда уларга полуслик деб номланувчи шиналар энг мақбул ечим. Шу ҳолатда учишга камроқ куч сарфланади.

Ёнбошда келиб чиқадиган оғриқлардан қўрқув кўпчиликни севимли машғулотидан қайтаради. Ёдингизда тутинг: оғриқ нормал ва вақтинчаликдир. У катта бўлмаган 3-4 учишдан сўнг ўтиб кетади. Муҳими танаффуслар чўзилиб кетмасин. Кўпроқ учинг, тезроқ мослашасиз.

4. Ўзимиз билан нима олиш керак?

Рюкзагингизда мавжуд бўлиши керак бўлган заруриятлар: насос, бутлаш мосламалари, сув идиши, енгил тамадди.

Чанқашдан олдин оз-оздан тез-тез сув ичиш зарур, тамадди эса очлик ҳиссини сезганингизда. 

5. Узоқ сафарга қандай отланиш керак? 

50 км ва ундан узоқроқ масофани босиб ўтиш ўз навбатида тайёргарликни талаб қилади. Ҳар куни оз-оздан соатлик вело машғулотларни ўзингизга қулай тезликда ўтказинг. Босқичма - босқич оралиқ йўл ва тезликни ошириб боринг. Масофа 30 километрга етиши кўзланган мақсадингиз сари сафарга отлансангиз бўлади.

Top