20:04 / 15.06.2019
11213

Равшан Эрматов миллий, ёшлар ва ўсмирлар жамоалари мураббийлари билан учрашди

15 июнь куни Ўзбекистон Футбол Ассоциациясида вице-президент Равшан Эрматов миллий, олимпия, ёшлар ва ўсмирлар жамоалари мураббийлари билан учрашув ўтказди, деб хабар беради ЎФА сайти.

Унда жамоалар олдига қўйилган вазифалар, бўлажак мусобақаларга тайёргарлик режалари муҳокама қилинди. 

Мураббийлар йиғинларни ташкил қилиш, машғулотлар ўтказиш, янги номзодларни саралаб олишда аҳамият қаратиш зарур бўлган жиҳатлар, бўлажак мусобақаларга муносиб тайёргарлик кўриш учун зарур чора-тадбирлар ҳақида ўз фикрларини баён қилишди.

Шунингдек, ҳал қилиниши лозим бўлган муаммолар муҳокама қилиниб, уларнинг ечимини топиш ва муаммоларни бартараф этиш бўйича Равшан Эрматов томонидан тегишли департамент бошлиқларига топшириқ берилди.

Top