15:27 / 19.06.2019
12153

АҚШда Путин ва Трамп учрашуви ёзувларини яширганлиги учун Помпеони судга беришди

Фото: РИА Новости /Сергей Гунеев

АҚШ маъмурияти фаолиятини кузатиб борувчи Democracy Forward ва American Oversight нотижорат ташкилотлари Америка президенти Дональд Трампнинг Россия президенти Владимир Путин билан 2017 йилда бўлиб ўтган учрашув ёзувларини олиб қўйишига тўсқинлик қилмагани учун давлат котиби Майк Помпеони судга берди. 

Колумбия федерал округ судига Помпео, давлат департаменти, миллий архив бошқармаси ва АҚШ архивчисига қарши даъво киритилган.

"Балки, бу икки давлат раҳбарлари учрашувининг ягона ёзувидир ва таржимоннинг қайдларини олиб қўйиш ёки йўқ қилиб юбориш мумкинмас, чунки президент Трамп балки уларни яширмоқчидир. Президент Трамп ва давлат котиби Помпеога бу ёқмаслиги мумкин, аммо қонун таржимоннинг қайдлари қайтарилиши ва сақланишини талаб қилади", - деди American Oversight ижрочи директори Остин Эверс.

Аввалроқ Washington Post газетаси Трамп Россия президенти Владимир Путин билан учрашуви тафсилотларини яширганини, натижада кейинги икки йил давомидаги бешта учрашувнинг бирорта ҳам батафсил ёзуви қолмаганлигини ёзганди. 

Top