16:26 / 19.06.2019
54564

Дунёда бойлиги 100 млрд доллардан ошган кишилар сони учтага етди

Фото: Bloomberg

Louis Vuitton Moët Hennessy (LVMH) компаниялар гуруҳи президенти ва асосчиси, франциялик Бернар Арно бойлиги 100 млрд доллардан ортиқ инсонлар қаторидан жой олди, деб хабар берди Bloomberg. 

Экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ўтган куни Арнонинг бойлигига 3 млрд доллар қўшилди ва 100,4 млрд долларга етди. Шундай қилиб, дунёда бойлиги юз миллиард доллардан ошган кишилар сони учтага етди: аввалроқ бу маррани Amazon асосчиси Жефф Безос ва Microsoft асосчиси Билл Гейтс босиб ўтганди.

Bloomberg ҳисоб-китобига кўра, Арнонинг бойлиги Франция ЯИМнинг 3% дан ортиғини ташкил этади. 

Forbes экспертлари Арнонинг бугунги кундаги бойлигини 97,3 млрд доллар деб баҳолашмоқда. У ушбу журнал миллиардерлар рейтингида учинчи ўринда жойлашган. Ундан юқори ўринларда Безос ($156,2 млрд) ва Гейтс ($102,4 млрд) бормоқда.

Top