Жаҳон | 22:40 / 29.12.2023
12533
2 дақиқада ўқилади

2023 йилда энг бадавлат 500 кишининг умумий бойлиги 1,5 триллион долларга ўсди 

Маск, Арно ва Безос энг бадавлат одамлар рейтингида мавқеини сақлаб қолди. 

Фото: AFP/Getty Images

Сайёрамизнинг энг бадавлат 500 нафар одамининг умумий бойлиги 2023 йилда 1,5 триллион долларга ошди, Tesla компанияси раҳбари Илон Маск Bloomberg Billionaires рейтингида яна биринчи ўринни эгаллади.  

Маскнинг бойлиги бу йил Tesla акциялари қиймати 105 фоизга ошгани (икки баробар) эвазига 95,4 миллиард долларга кўпайиб, 232,4 миллиард долларга етди. Натижада, у бир йил давомида рейтингда биринчи ўринни эгаллаган француз миллиардери Бернар Арнодан ўзиб кетди. 

Арно дунёдаги энг йирик ҳашаматли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи LVMH Moet Hennessy Louis Vuitton SA компаниясига эгалик қилади. Жаҳон иқтисодиётидаги умумий таназзул ва ҳашаматли товарларга талабнинг пасайиши LVMH акциялари қийматининг ўсишини чеклаб қўйди, компания акциялари жорий йилда 8,4 фоизга қимматлашди. Айни пайтда Маскнинг бойлиги Арноникидан 50 миллиард долларга кўпроқ. 

Amazon асосчиси Жефф Безос бу йил бойлигига 70 миллиард доллар қўшиб, Арно билан тенглашди. 

Microsoft корпорацияси асосчиси Билл Гейтснинг бойлиги 2023 йилда 140 миллиард долларга, Microsoft компаниясининг собиқ бош директори Стив Балмерники 130 миллиард долларга ошди. Bloomberg Billionaires рейтингида Гейтс ва Балмер кучли бешликни якунлаб турибди. 

Дунёнинг энг бадавлат одамлари рейтингининг юқори ўнталигида Марк Цукерберг (АҚШ, технологиялар, 130 млрд), Ларри Пейж (АҚШ, технологиялар, 127 млрд), Ларри Эллисон (АҚШ, технологиялар, 124 млрд), Сергей Брин (АҚШ, технологиялар, 120 млрд) ва Уоррен Баффет (АҚШ, инвестиция, 120 млрд) ҳам бор.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид