Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиялик миллиардерлар фронт учун аскар ёллашда ёрдам беряпти - ОАВ
«Ҳомий»-компаниялар Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолашдан бироз олдин эркакларни ишга оляпти, кейин уларга «мукофот пули» беряпти, деб аниқлади «Важные истории» журналистлари.
Фото: Ukrinform
Россиялик миллиардерлар Олег Дерипаска, Леонид Михелсон, Сергей Гордеев, Михаил Гуцериев ва бошқалар Украинага жангга боришга тайёр бўлган эркакларни ўз компанияларига ёллаяпти ва уларга шартнома асосидаги хизмат учун «мукофот пули» тўлаяпти. Бу ҳақда 1 август, сешанба куни «Важные истории» (iStories) интернет нашри ёзган.
Журналистлар «Редут» ХҲКнинг собиқ ёлланма аскари, ҳозирда Россия қуролли кучларининг бир қисми бўлган «Сокол» «кўнгиллилар» батальонида взвод командири ҳисобланувчи Игор Сергиенко билан суҳбатлашди. Сергиенконинг сўзларига кўра, унинг маоши икки манбадан олинади: 200 000 рубль шартнома бўйича хизмат учун РФ Мудофаа вазирлиги томонидан тўланади, яна 100 000 рубл - «ҳомий» компания томонидан.
«Биринчидан, биз (компаниямизда) шартнома тузишдан бир кун олдин (Россия Мудофаа вазирлиги билан) ишга олинамиз, кейин эса меҳнат шартномасини тўхтатиб турилади ва бизда махсус ҳарбий операцияга борган ходимимизга бонуслар тўлаш учун асос яратилади. Схема шундай», деб тушунтирди ушбу компаниянинг ўзини Виктор Федорович деб таништирган ходими суриштирув муаллифларига.
Суҳбат чоғида «кўнгиллилар» учун «ҳомий»-компания номи тилга олинмади. Бироқ «Важные истории» ходимлари «Сокол» батальонининг Telegram-каналида кўрсатилган телефон рақамлари Олег Дерипасканинг «Русал» компанияси 100 фоизлик шуъба корхонаси «Русал менеджмент»га тегишли эканлигини аниқлади.
Мавзуга оид
07:40 / 25.03.2026
Дунёда энг кўп миллиардeрлар туғилган шаҳарлар маълум қилинди
15:47 / 16.03.2026
Словакия Россияга қарши санкциялар бўйича блокадасини бекор қилди
22:36 / 10.03.2026
Forbes миллиардерларнинг 2026 йилги янги рейтингини эълон қилди
07:37 / 09.02.2026