16:52 / 19.06.2019
7190

Тошкентда саккиз ойлик фарзандини 9 минг долларга сотмоқчи бўлганлар қўлга олинди

Фото: Fotolia

Тошкентда фарзандини тўққиз минг долларга сотмоқчи бўлган жуфтлик қўлга олинди, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар  бошқармаси.

Хабарда айтилишича, Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи 23 ёшли эркак ва 26 ёшли аёл ўтган йил октябрида дунёга келган ўғлини таниши, 27 ёшли аёлга 9 000 АҚШ долларига сотаётган вақтларида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят  иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қашқадарёда 20 кунлик чақалоғини 5 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олингани хабар қилинганди.

Top