14:00 / 20.06.2019
18390

ИИВ Малака ошириш институтига янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги тизимида навбатдаги тайинлов амалга оширилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

«Полковник Нуриддин Норматов ИИВ Малака ошириш институти бошлиғи лавозимига тайинланди», дейилади хабарда.

Нуриддин Норматов 2018 йилнинг сентябридан буён Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти бошлиғи лавозимида ишлаб келган подполковник Абдураҳмон Азизович Пардиев ўрнига иш бошлайди.

Мавзуга оид
Top