23:15 / 21.06.2019
16508

Олимлар узоқ давом этувчи иш куни хавфли эканини маълум қилишди 

Француз олимлари 10 соатдан кўпроқ давом этувчи иш куни инсультнинг ривожланишига олиб келиши ҳақидаги хулосага келишди. Бу ҳақда MedicalXpress сайтида маълум қилинган. 

Йил давомида суткасига камида 10 соатдан 50 кун ишлаган одамларда меъёридан кўп ишламаган одамларга нисбатан инсульт хавфи 29 фоизга ошган.

10 йил давомида кунига 10 соатдан ишлаган одамларда эса бу хавф 45 фоизга ортган.

Қайд этилишича, меъёридан ортиқча ишлаш 50 ёшга етмаган кўнгиллиларнинг соғлиғига айниқса салбий таъсир кўрсатган.

“Бу кутилмаган ҳолат. Бунинг сабабини аниқлашга ёрдам берадиган кейинги ишларни амалга ошириш лозим”, деб айтган тадқиқот муаллифи Алекси Десата.

Тадқиқотда 7 йил давомида саломатлиги ортидан кузатиб борилган 18 ёшдан 69 ёшгача бўлган 143 592 нафар одам қатнашган.

Top