15:53 / 24.06.2019
11720

УЕФА Россияга қарши футболкалар учун Грузияга нисбатан иш очмаслигини билдирди

Фото: facebook.com/GeorgianFFofficial

УЕФА Грузия чемпионатининг 19-турида майдонга Россия сиёсатига қарши ёзувлар туширилган футболкаларда тушган грузин клублари ўйинчиларига қарши интизомий иш очмаслигини билдирди.

Ўтган шанба куни Кутаисининг «Торпедо» клуби футболчилари «Сиони» клубига қарши ўйинда Грузиянинг бир қисми «Россия томонидан босиб олингани» ёзилган қора футболкаларда чиқишди. Тбилисида баҳс олиб борган «Локомотив» ва «Рустави» футболчилари ҳам Россияга қарши ёзувлар туширилган футболкаларда майдонга чиқишди.

УЕФАнинг маълум қилишича, «ушбу ҳолат ички мусобақада содир бўлган ва Грузия футбол федерацияси юрисдикциясига киради. УЕФА фақатгина УЕФА доирасидаги мусобақаларда содир бўлган ҳолатлар юзасидан интизомий иш қўзғатиши мумкин».

Грузияда 20 июндан буён Россия сиёсатига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда.  

Мавзу
Грузиядаги можаролар
Грузияда 20 июнь куни Россияга қарши митинглар бошланди
Барчаси
Top