«Yangi Darhon» тураржой мажмуаси Таиландга икки кишилик саёҳат йўлланмасини ўйнайди
«Yangi Darhon» тураржой мажмуасида хонадон харид қилсангиз сиз Таиландга икки кишилик саёҳат йўлланмаси ўйналадиган ўйин қатнашчисига айланасиз!
«Yangi Darhon» – «Jet Profit» девелоперлик компаниясидан тақдим этиладиган, Тошкентнинг қоқ марказида жойлашган элитали тураржой мажмуасидир (Мирзо Улуғбек тумани, Оққўрғон (собиқ Новомосковская) кўчаси, «Старт» стадиони).
«Лойиҳани ишлаб чиқиш ва уни амалга оширишнинг барча босқичларида бизнинг жамоамиз битта бош қоидага амал қилишди: мазкур тураржой мажмуаси биринчи навбатда инсонлар учун мўлжалланган бўлиб, бизнинг вазифамиз – унинг бўлажак аҳолиси учун максимал қулай шарт-шароитлар яратишдир. Биз ўзимиз ҳам яшашни истайдиган, орзулардаги тураржой мажмуасини тасаввур қилиб ишга киришдик. Лойиҳанинг якунловчи босқичини кузата туриб, биз ўз вазифамизни уддалаганимизни иккиланмасдан айтишим мумкин».
Руслан Юров, «Jet Profit»нинг мижозлар бахти бўйича менежери.
Тураржой мажмуасининг фарқли жиҳатлари:
- Хонадонлар танлови катталиги: майдони 68 дан 278 квадрат метргача бўлган 2, 3, 4, 6 хонали хонадонлар;
- Икки қаватли хонадонлар, пентхаус ва 5, 6, 7-қаватларда ёзги терассаларга эга хонадонлар;
- Баланд шифтлар – 3,2 метр;
- Замонавий ерости автотураргоҳи;
- Немисларнинг «Buderus» компаниясининг муқобил иситиш тизими ва ҳар бир подъезддаги алоҳида қозонхона;
- Кенг подъездлар ва финларнинг «Kone» компанияси лифтлари;
- Болалар ўйин майдончаси ва ёпиқ ҳамда қўриқланадиган ички ҳовли;
- Эркин режалаштириш;
- Шаҳарнинг ривожланган инфраструктурага эга марказида жойлашганлиги;
- 9 баллик зилзилабардошлик.
Ҳар бир хонадонда қуйидагилар ўрнатилган:
- Engelberg 70 thermo ромлари;
- Россиянинг «Аргус» компаниясидан темир кириш эшиклари;
- Юқори тезликли интернет.
«Биз янги хонадон харид қилиш доимо ҳаётдаги масъулиятли ва муҳим қадам эканлигини биламиз. Шу сабабли бизнинг тураржой мажмуамизнинг барча харидорлари орасида Таиландга икки кишилик саёҳат йўлланмасини ўйнашга қарор қилдик. Бу ҳаётингиздаги янги босқични нишонлаш учун ажойиб имконият бўлади».
Руслан Юров, «Jet Profit»нинг мижозлар бахти бўйича менежери.
Хонадонларнинг бир квадрат метри: 8.900.000 сўмдан 10.900.000 сўмгача.
Муддатли қилиб тўлаш имконияти бор: дастлабки тўлов хонадон баҳосининг 60 фоизини ташкил этади, қолган сумма 6 ва 12 ой ичида бўлиб тўланади.
Уй 2019 йилда фойдаланишга топширилади. Сотув бошланганидан буён 100 та хонадондан 55 таси ўзининг янги эгаларини топган.
Тураржой мажмуаси бўйлаб танишув ва у ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлишни истасангиз компания менежерларидан бирига боғланишингиз мумкин.
Телефон: (97) 409-47-47
Facebook: fb.com/yangidarhon
Реклама ҳуқуқи асосида