17:55 / 02.07.2019
6325

Шри-Ланка полицияси бошлиғи терактларнинг олдини олмаганлиги учун ҳибсга олинди

Фото: AFP/Ishara S Kodikara

Шри-Ланка полицияси бош инспектори Пужитх Жаясундар ва мудофаа вазирлигининг собиқ котиби шу йилнинг апрелида терактлар содир этилишига олиб келган хатолари учун ҳибсга олинди. Бу ҳақда мамлакат бош прокурори Даппул де Ливерга таяниб Channel News Asia хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, полиция ва мудофаа вазирлиги вакилларининг лоқайдликлари "халқаро ҳуқуқда инсониятга қарши жиноят деб аталувчи даражага" етган.

Бош прокурор шунингдек яна тўққиз нафар юқори лавозимдаги полиция ходимлари ўз вазифаларига масъулиятсизлик билан ёндашганликда гумон қилинаётганини айтган.

Шри-Ланкада 21 апрель куни бир нечта христианлик ибодатхоналари ва меҳмонхонада портлашлар юз берган, оқибатда 258 киши ҳалок бўлганди.

Мавзу
Шри-Ланкадаги фожиа
21 апрель куни Шри-Ланкада давомли терактлар рўй берди ва камида 320 киши ҳалок бўлди
Барчаси
Top