16:46 / 04.07.2019
6588

Миср Christie's аукционидан Тутанхамон бюстини сотувдан олиб ташлашни талаб қилди

Фото: CHRISTIE'S AUCTION HOUSE

Миср ҳукумати Christie's аукционидан Тутанхамон бюстини сотувдан олиб ташлашни талаб қилди, деб хабар берди "Би-би-си".

Мамлакат ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, қарийб уч минг йиллик бюст 1970-йилларда Мисрдаги ибодатхонадан ўғирлаб кетилган бўлиши мумкин. Ҳозирда у хусусий коллекционерга тегишли эканлиги айтилади.

Баландлиги 28 см бўлган кварцитдан тайёрланган бюст 5 млн доллардан ортиқроққа сотилиши кутилмоқда.

Тутанхамон мақбараси 1922 йилда британиялик археологлар томонидан топилган. Бу ерга ўша вақтга қадар ҳеч ким қадам босмаганлиги унинг дунёга овоза бўлиб кетишига сабаб бўлган.

Top