15:54 / 08.07.2019
6670

Ўзбекистонда Давлат ўқ-гильзатекаси ташкил этилмоқда

Фото: Shutterstock

Ўзбекистон президентининг 2017 йил 18 апрелдаги «Ички ишлар органларининг жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика бўлинмалари фаолиятига илғор криминалистик ва илмий-техник воситаларни, шунингдек ишлашнинг замонавий шакл ва услубларини кенг жорий этиш ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика бўлинмаларининг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси Сенати томонидан маъқулланган “Қурол тўғрисида”ги қонуни 39-моддасига асосан Ички ишлар вазирлигида ҳодиса жойларидан олинган қуролларнинг, шунингдек кесма стволли фуқаролик ва хизмат ўқотар қуролларидан назорат тартибида отилган, қуролларнинг излари мавжуд ўқ, гильза ва патронлар массивидан иборат Ўзбекистон Республикасининг Давлат ўқ-гильзатекаси ташкиллаштирилмоқда.

Фото: ИИВ ахборот хизмати

Ички ишлар органлари ҳудудий эксперт-криминалистика бўлинмаларида ҳудудий ўқ-гильзатека лабораторияларини шакллантириш мақсадида 2019 йил февралдан июнгача Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбариятининг фармойишига асосан ўқ-гильзатека лабораторияларида таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилди.

Фото: ИИВ ахборот хизмати

Бугунги кунда ички ишлар органлари ҳудудий эксперт-криминалистика бўлинмалари ўқ-гильзатека лабораториялари талабларга мос келади ва фуқаролик ҳамда хизмат ўқотар қуролларидан, шунингдек кесма стволли ўқотар қуролларнинг ноқонуний айланмасидан олиниб, назорат тартибида отилган қуролларнинг излари мавжуд ўқ ва гильзаларнинг намуналарини олиб, Давлат ўқ-гильзатекасини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Эксперт-криминалистика бош марказига юбориш имкониятига эга. Бу эса ўз навбатида Давлат ўқ-гильзатекаси бўйича ҳисобга қўйиш ва текшириш жараёнини тезлаштиради.

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг таъкидлашича, ички ишлар органларида баллистика лабораториялари фаолиятини йўлга қўйилиши тергов-тезкор органлари фаолияти учун жиноятларни фош этиш ва олдини олишда муҳим аҳамиятга эга бўлган замонавий криминалистик ахборотлар базасини яратади.

Top