15:16 / 09.07.2019
21881

Грузия Россия санкцияларидан қанча зарар кўриши мумкинлиги ҳисоблаб чиқилди

Фото: REUTERS

Россиянинг Грузияга нисбатан янги санкциялар киритиши миллионлаб долларлик маҳсулот ва хизматларда акс этиши мумкин, деб ёзади Forbes.

Энг кўп чекловлар Россиядан Грузияга пул ўтказмаларида акс этади. Россия банки статистикасига кўра, 2018 йилда пул ўтказмалари ҳажми 631 миллион долларни ташкил этган. Грузиядан Россияга вино экспорти ҳажми ўтган йили 166 миллион долларга, минерал сув экспорти эса 50,6 миллион долларга ўсган.  

Мутахассисларнинг фикрича, Россия Грузия учун сотув бозори сифатида муҳим ҳисобланади, грузин виносининг 84 фоизи ва минерал сувининг 46 фоизи Россияга жўнатилади. 

9 июль куни давлат думаси Грузияга нисбатан чекловлар жорий этишни кўриб чиқишни тавсия этиб Россия президенти Владимир Путин ва бош вазир Дмитрий Медведевга мурожаат қилди. 

Top