12:18 / 09.07.2019
6682

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мультимедиа маркази бошлиғи - бош бошқарма бошлиғи матбуот котиби тайинланди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

Капитан Ирина Владимировна Сайфутдинова Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мультимедиа маркази бошлиғи - бош бошқарма бошлиғининг матбуот котиби лавозимига тайинланди.

И.Сайфутдинова 1974 йил Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида туғилган. Олий маълумотли. 1997 йил Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган. Фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг “Ватанпарвар” газетасида мухбир, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Бирлашган таҳририятида бўлим мудири, Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мультимедиа маркази бошлиғининг ўринбосари-бош муҳаррир лавозимларида меҳнат қилган.

Катта сержант Эътибор Рустамовна Шираева Ахборот мультимедиа маркази бошлиғининг ўринбосари - бош муҳаррири вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.

Э.Шираева 1985 йил Хоразм вилояти Хива шаҳрида туғилган. Олий маълумотли. 2004 йил Хива шаҳар педагогика касб-ҳунар коллежини ҳуқуқшунос-иқтисодчи мутахассислиги бўйича ҳамда 2010 йил Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтининг (ҳ.в. ЎзДЖТСУ) бакалавриат ва 2012 йил Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетининг журналистика мутахассислиги бўйича магистратура таълим йўналишларини тамомлаган.

Top