Маълум қилинишича, полковник Равшан Султонхўжаев Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари - Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи сифатида иш бошлади.

Муқаддам полковник Р.Султонхўжаев Тошкент шаҳар ИИББ Ташкилий бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган. 

Шунингдек, у Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув ҳамкорлиги бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида хизмат қилган.