17:40 / 12.07.2019
30626

23 ёшли ёзувчининг Америка хотиралари билан боғлиқ «Мусофирнома» романи сотувга чиқди

«Zamin nashr» томонидан ёш ёзувчи Темурмалик Останақуловнинг Америка хотиралари асосида ёзилган «Мусофирнома» романи нашр қилиниб, сотувга чиқарилди.


Роман воқеалари Америкага кетиш орзуси билан яшаган ва охир-оқибатда ўз орзусига эришган Бобур исмли йигитнинг океанорти давлатида кўрган-кечирган воқеалари асосида ёзилган. 

Муаллиф АҚШдаги ҳаётга ўзгача назар билан қарайди. Жумладан, мамлакатдаги чинакам ҳаёт «Hollywood» киноларидан кўра анча фарқли эканлиги, ижтимоий муаммолар, ишсизлик, яхши ҳаёт таъсирида вужудга келган турли зарарли оқимлар унинг эътиборини тортади.

Асар ўз орзусига эришиш ортидан мусофирликнинг қаттиқ «нони»ни еб кўрган Бобурнинг кутилмаган хулосалари ва шу хулосалар асосидаги кейинги фаолияти билан давом этади.

Асарга муҳаррир Элмурод Эгамқулов томонидан сўзбоши ёзилган.
«Бу китоб ёшларимизга қизиқ бўлади, чунки роман уларнинг тилида ёзилган. Қолаверса, ҳозир қаерга қараманг, тил курслари ва чет юртларга талабаларни юбориш агентликлари тўлиб-тошиб ётибди. Балки «Мусофирнома» ни ўқиган ёшлар қайсидир маънода мусофирчиликдаги қийинчиликларга тайёрланиб олишар.

 Темур Маликка ёзувчилик сари ташланган илк қадамларида омад тилаймиз. «Мусофирнома» унинг илк камтарона меҳнати бўлса-да, уни ўзбек адабиётига янги нафас олиб киришига ишониб қоламиз», дейди у.

«Мусофирнома» - ёшларбоп ва замонавий роман!

 Китобни Book.uz китоб дўконларидан харид қилишингиз мумкин. Батафсил маълумот учун «Мусофирнома»нинг инстаграм ва телеграм саҳифаларини кузатиб боринг.

https://www.instagram.com/musofirnoma/
https://t.me/musofirnoma

 

Top