Ўзбекистон | 12:26 / 24.01.2024
3182
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда қардош тилларда ўқитиладиган мактаблар бадиий адабиётлар билан таъминланади

Вазирлар Маҳкамасининг "Қардош тилларда ўқитиладиган умумий ўрта таълим мактабларини бадиий адабиётлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қуйидагилар:

  • таълим қардош тилларида олиб борилаётган умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун нашр этиладиган бадиий адабиётлар рўйхати;
  • қардош тилларда нашр этилган бадиий адабиётларнинг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти тасдиқланади.

Ахборот ва оммавий коммуникациялари агентлиги:

  • ўзбек тилидаги бадиий адабиётларни қардош тилларида таржима қилиш ҳамда китобларни нашр этишда “Давлат харидлар тўғрисида”ги қонун талабларига риоя этган ҳолда очиқлик, шаффофлик ва рақобат тамойиллари асосида таржимонлар ва нашриётларни танлаб олиш чораларини кўради;
  • нашр этилган бадиий адабиётларни ўрнатилган тартибда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига етказилишини таъминлайди.

Ўзбекистон ёзувчилари уюшмаси қардош тилларида таржима қилинадиган ўзбек тилидаги бадиий адабиётларни мазмун жиҳатидан қайта кўриб чиқади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёзувчилари уюшмаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги:

  • нашр этилган бадиий адабиётларни умумий ўрта таълим мактабларига етказилишини таъминлайди;
  • таълим қардош тилларида олиб борилаётган умумий ўрта таълим мактабларида янги нашр этилган бадиий адабиётлар тақдимотларини ўтказиш орқали ўқувчилар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга қаратилган тизимли тарғибот тадбирларини йўлга қўяди;
  • умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилар ўртасида “Китобхон ўқувчи”, “Китобхон мактаб” кўрик-танловини ташкил этади;
  • нашр этилган қардош тилларидаги бадиий адабиётларнинг электрон шаклларини kitob.uz порталларига доимий равишда жойлаштиради.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид