Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адабиёт бўйича Нобел мукофоти Юн Фоссега берилди
Норвегиялик ёзувчи ва драматург ўз пьесалари ва насрий асарларида «сўзлаб бўлмайдиган нарсани ифода этгани учун» бу мукофотга лойиқ кўрилди.

Фото: Getty Images
Норвегиялик ёзувчи ва драматург Юн Фоссе 2023 йилги адабиёт бўйича Нобел мукофотини қўлга киритди. Швеция академияси аъзоларининг қарори 5 октябр, пайшанба куни эълон қилинди.
Ҳакамлар ҳайъати Фоссенинг «сўзлаб бўлмайдиган нарсани ифода этувчи» пьесалари ва насрий асарларини юқори баҳолади. Швеция академиясининг таъкидлашича, норвегияликнинг ижоди жуда катта ва турли жанрларни қамраб олади.
BREAKING NEWS
— The Nobel Prize (@NobelPrize) October 5, 2023
The 2023 #NobelPrize in Literature is awarded to the Norwegian author Jon Fosse “for his innovative plays and prose which give voice to the unsayable.” pic.twitter.com/dhJgGUawMl
Ўтган йиллардаги лауреатлар
2022 йилда мукофот франциялик Анни Эрнога, ундан бир йил аввал танзаниялик носир Абдулраззоқ Гурнага, 2020 йилда эса америкалик шоира Луиза Глюкка насиб этди. 2019 йилда мукофот бирданига иккита лауреатга топширилди: 2018 йилги мукофот полшалик ёзувчи Олга Токарчукка, 2019 йилги мукофот эса австриялик Петер Ҳандкега берилди. Бунга Швеция академиясида можаро туфайли 2018 йилда мукофот берилмагани сабаб бўлган.
2017 йилда асли келиб чиқиши япониялик британиялик ёзувчи Кадзуо Исигуро ғолиб бўлди. 2016 йилда мукофотни америкалик мусиқачи Боб Дилан, ундан бир йил аввал - беларуслик ёзувчи Светлана Алексиевич олган. 1901 йилдан 2022 йилгача жами 119 киши адабиёт бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлган, улардан 17 нафари аёллар.
Тинчлик бўйича Нобел мукофоти лауреати номи 6 октябр куни Ослода, иқтисод бўйича мукофотни топшириш қарори эса 9 октябр куни Стокҳолмда эълон қилинади. 2023 йилда мукофотлар миқдори 11 миллион швед кронасини (тахминан 946 минг евро) ташкил этади. Олтита Нобел мукофотини барча ғолибларга топшириш, анъанага кўра, 10 декабр - Алфред Нобел вафот этган куни бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Немисларнинг деярли ярми ҳукумат фаолиятидан норози
Жаҳон | 08:22
-
Эгасиз кўчмас мол-мулкни давлат мулкига ўтказиш тартиби тасдиқланади
Кўчмас мулк | 07:55
-
Германия ИИВ Россия фуқароларига гумвизалар бериш тўхтатилганини тасдиқлади
Жаҳон | 07:53
-
Бюджет ташкилотлари пулидан қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш тизими ўзгаради
Ўзбекистон | 07:40
Мавзуга оид

11:47 / 08.07.2025
Нетаняҳу Трамп номзодини тинчлик бўйича Нобел мукофотига илгари сурди

14:13 / 19.06.2025
Малайзия Ўзбекистонга 20 минг долларлик илмий адабиётларни тақдим этди

21:59 / 21.03.2025
“Президент сафардалигида отамни йўқотмоқчи бўлишган” — яқинлари Абдулла Орипов ҳақида

01:51 / 11.12.2024