Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёш гроссмейстерлар шоҳсупада
Тошкетдаги Халқаро шахмат академиясида шахмат бўйича эркаклар ўртасида Ўзбекистон чемпионати Олий лига баҳслари ниҳоясига етди.
Ушбу мусобақада юртимизнинг бугунги кундаги энг кучли 13 шахматчиси иштирок этди, мусобақа Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги , Ўзбекистон шахмат федерацияси ва қатор ҳомий ташкилотлар томонидан ташкиллаштирилди.
Бу сафарги биринчиликда Марат Жумаев, Сайидали Юлдашев каби тажрибали шахмат усталари билан бирга сўнгги вақтларда юксак натижалар кўрсатаётган Нодирбек Абдусатторов, Шамсиддин Воҳидов , Абдумалик Абдусалимов каби ёш иқтидорлар ҳам дона сурдилар.
Мусобақа 13 кун давом этди ва муросасиз курашлар билан ўтди.
Турнир якунига кўра, 10 очко тўплаган Жавоҳир Синдаров биринчи ўринни эгаллади ва шахмат бўйича тарихда энг ёш Ўзбекистон чемпиони бўлди.
Шоҳсупанинг иккинчи ва учинчи ўринларини 8.5 очкодан тўплаган икки Нодирбек- Н.Ёқуббоев ва Н.Абдусатторовлар эгаллашди.
Шу тариқа, Ўзбекистон шахмат бўйича Олий лига шоҳсупасининг ҳаммасини ёш, умидли шахматчилар эгалладилар.
Ўзбекистон шахмат федерацияси матбуот хизмати берган маълумотга кўра, ғолиблар биринчи ўринга-8 млн 700 минг сўм,иккинчи ўринга-6 млн сўм, учинчи ўринга-3 млн 500 минг ва шу каби, 8-ўринни олган иштирокчигача пул мукофотлари билан тақдирландилар.
Ҳамза Умаров
Мавзуга оид
19:23 / 17.04.2026
Президент Синдоровга «Меҳнат шуҳрати» орденини шахсан топширди
17:32 / 17.04.2026
Жавоҳир Синдаров «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланди
18:33 / 15.04.2026
Синдоров турнирни яна бир рекорд билан якунлади
16:31 / 15.04.2026