Украиналик гроссмейстер ғирромлиги учун 3 йилга дисквалификация қилинди
Турнир вақтида у тез-тез ҳожатхонага чиқиб турган, кейинроқ у ерда мобил телефонлар топилган.

Фото: Reuters
Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) Руминия терма жамоасида 2023 йилдан буён ўйнаб келаётган украиналик гроссмейстер Кирилл Шевченкони ғирромлиги учун уч йилга (1 йили шартли) дисквалификация қилди.
2024 йил октябрида Шевченко Испания жамоавий чемпионатидан четлатилди ва унга иккита мағлубият ёзилди. Шубҳалар гроссмейстернинг ҳожатхонага тез-тез бориб туриши сабабли пайдо бўлди. У ерда икки марта мобил телефонлар топилди, улардан бирида украиналикнинг дастхати бор эди. Шахматчининг ўзи аввалига барча айбловларни рад этди, бироқ кейинроқ телефондан фойдаланганини тан олди.
FIDE ахлоқ ва интизом бўйича комиссияси (EDC) қарорида Шевченконинг телефонни ҳожатхонага яшириб, Lichess платформасига кириш учун фойдалангани қайд этилган. Шу билан бирга, шахматчи ғирромлик қилганини ёки ҳаракатлари ўйинларга таъсир қилганини рад этади. Жазони енгиллаштирадиган омиллар сифатида Шевченко ҳуқуқбузарликни ўз вақтида тан олгани, пушаймон экани ва ўлдириш таҳдиди туфайли руҳий ҳолати ёмонлиги кўрсатилган.
Шевченко Украина чемпионатлари совриндори ва Украина терма жамоаси таркибида 2021 йилги Европа жамоавий чемпионати ғолиби.
Тавсия этамиз
Бойсуннинг келажаги нима бўлади? ФВВ масъули изоҳ бера олмади
Ўзбекистон | 21:32 / 19.05.2025
Ерости сувларидан фойдаланувчилар ҳисоблагич ўрнатмаса, 5 баробар солиқ тўлайди. Бу қандай ишлайди?
Ўзбекистон | 21:05 / 19.05.2025
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Россияга киришда QR-код талаб қилинади
Жаҳон | 13:33 / 19.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШда «допинг ўйинлари» ўтказилади
Спорт | 19:57
-
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
Жаҳон | 19:02
-
Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун саll-марказни ишга туширди
Жамият | 19:00
-
Украина икки кун ичида Россия бўйлаб 500 га яқин дрон учирди
Жаҳон | 18:56
Мавзуга оид

18:56
Украина икки кун ичида Россия бўйлаб 500 га яқин дрон учирди

16:20
Стубб: Ватиканда Украина-Россия музокаралари ўтказилиши мумкин

16:00
Украина уруш бошланганидан бери 49 минг эркакнинг хорижга чиқиб кетишининг олдини олди

14:56