11:20 / 17.07.2019
5493

Тошкент шаҳрида оғир ва ўта оғир жиноятлар сони қанчага камайгани маълум қилинди

Фото: KUN.UZ

2019 йилнинг биринчи ярми давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти якунлари юзасидан Тошкент шаҳар судлари раисларининг брифинги бўлиб ўтмоқда. 

Kun.uz мухбири хабар беришича, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг раиси Бахтиёр Исломов 2019 йилнинг биринчи ярмида Тошкент шаҳрида умумий жиноятлар сони 649 тага ёки 18,7 фоизга (3.469-2.820) камайгани ҳақида маълум қилди.

Қайд этилишича, оғир ва ўта оғир жиноятлар 163 тага ёки 16,2 фоизга (1.005-842), жумладан, қасддан одам ўлдириш ва унга суиқасд 21,2 фоизга (33-26), қасддан оғир шикаст етказиш 17,8 фоизга (73-60), талончилик 36,7 фоизга (60-38), босқинчилик 52,4 фоизга (21-10), ўғрилик 51,9 фоизга (524-252), безорилик 34,1 фоизга (82-54), фирибгарлик 37,9 фоизга (675-419), порахўрлик 7,9 фоизга (89-82), транспорт воситасини олиб қочиш 16,7 фоизга (18-15) камайган.

Муқаддам судланган шахслар томонидан жиноят содир этиш 3,0 фоизга (236-229), гуруҳда жиноят содир этиш 23,7 фоизга (249-190), аёллар томонидан жиноят содир этиш 8,8 фоизга (353-322), вояга етмаганлар томонидан жиноят содир этиш 45,3 фоизга (53-29) ва ёшлар томонидан жиноят содир этиш 19,8 фоизга (1.252-1.004) камайган бир пайтда, қасддан одам ўлдириш жинояти Мирзо Улуғбек туманида 3 тага (2-5), Мирободда 2 тага (2-4), Яккасаройда 2 тага (0-2); талончилик Чилонзорда 6 тага (5-11); ўғрилик Учтепада 1 тага (36-37); босқинчилик Мирзо Улуғбек ва Учтепада 1 тага (1-2); безорилик Учтепада 5 тага (2-7) Шайхонтоҳур ва Олмазорда 1 тага (1-2), Яккасаройда 1 тага (4-5) ортган.

Шунингдек, Тошкент шаҳри бўйича жиноятда иштирок этган коллеж ва лицей ўқувчилари сони 91,7 фоизга (48-4), олий ўқув юрти талабалари сони эса 71,9 фоизга (32-9) камайган бир пайтда, жиноят содир этган коллеж ва лицей ўқувчилари сони Яшнободда 1 тага ёки 100,0% (0-1), олий ўқув юрти талабалари сони эса Миробод ва Учтепада 2 тага ёки 200,0 фоизга (1-3) кўпайган.

Пойтахтнинг жами 505 та маҳаллаларидан 313 тасида (61,9%) жиноятлар содир этилган бўлиб, бу кўрсаткич Яккасаройда 85,7% (21/18), Мирзо Улуғбекда 81,5% (54/44), Чилонзорда 76,5% (51/39), Сирғалида 75,0% (40/30), Бектемирда 72,7% (11/8), Мирободда 69,2% (39/27), Юнусободда 63,5% (63/40), Шайхонтоҳурда 52,9% (51/27), Учтепада 51,7% (60/31), Олмазорда 48,3% (58/28), Яшнободда 36,8% (57/21)ни ташкил этган. 192 та (38,0%) маҳаллаларда жиноят содир этилмаган.

Top