18:43 / 20.07.2019
4620

Тошкент вилояти ҳудудида ҳаракат хавфсизлиги ойлиги бошланди

Тошкент вилояти ҳудудида 20 июль кунидан 20 август кунига қадар вилоят ҳудудида “Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги” ўтказилади. 

Ойлик вилоят ҳудудида ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, бу ишларга мутасадди корхона ва ташкилотларни эътиборини янада кўпроқ қаратиш ҳамда кенг жамоатчиликни жалб этиш мақсадида вилоят ҳокимлигининг фармойиши асосида ўтказилмоқда.

Ушбу фармойишда “Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги”нинг асосий вазифалари  ва тегишли мутасадди корхона ва ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар ҳам белгилаб берилган. 
  
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХ бошқармаси барча фуқароларни ушбу ойликда фаол иштирок этишларини сўрайди.

Top